Юнусободда сув қувури ёрилиши оқибатида 80−85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилган. Бу пойтахтга бир кунда узатиладиган ичимлик сувининг 3,2 фоизини ташкил қилади. «Йўқотилган сув зарари истеъмолчилар томонидан қопланмайди», — деди «Ўзсувтаъминот» вакили.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида сув қувуридаги аварияни бартараф этиш ишлари якунланди. Сув таъминоти тикланди. Ертўлаларда намлик борлиги учун электр ҳозирча уланмаган.
Тошкентнинг Юнусобод туманида сув қувуридаги носозлик ортидан сув босди. ФВВга кўра, 13 та кўп қаватли уй ертўласи ва ички йўлларга сув кирган. «Сувтаъминот» ҳолат қозонхонада электр узилгани учун юз берганини айтганди, Энергетика вазирлиги буни рад этиб, узилиш бўлмаганини таъкидлади. Фото, видео.
Самарқандда ўтган аср 80 йилларида қурилган марказий сув қувури тешилиши оқибатида кўчаларни сув босди. Носозлик туфайли 20 та кўча ва уларга туташ маҳаллалар ичимлик сувисиз қолди. Видео.
Жума куни бир неча соат давом этган ёмғирлар Тошкент кўчаларини яна сув босишига олиб келди. Оқибатда йўлларда, кўп қаватли уйлар ҳовлиларида ҳаракат қийинлашди, пиёдалар ва бекатлардаги йўловчилар сув устидан юришга мажбур бўлди. Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Видео.
Куннинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида ёғиб ўтган қисқа ва шиддатли ёмғир кўчаларни сувга тўлдирди. Тарқалган видеоларда маҳаллалар, автомобиль йўллари ва бозорларни сув босганини кўриш мумкин. Видео.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг